Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Xiaomi янги Redmi 15 ва Redmi 15C’ни тақдим этди — катта экран ва кучли батареяга эга смартфонлар
Xiaomi компанияси REDMI қаторининг янги моделларини тақдим этди — REDMI 15 ва REDMI 15C. Ушбу смартфонлар узоқ вақт давомида қувватламасдан фойдаланишни хоҳловчилар, арзон нархдаги катта экран ва замонавий дизайнни қадрловчилар учун яратилган.
Фото: Xiaomi
Серияни ажратиб турадиган асосийжиҳат — бу аккумулятор. REDMI 15’да компания учун рекорд бўлган 7000 mA/s сиғимли аккумулятор мавжуд бўлиб, икки кунлик фаол ишлашга етади. Ҳатто қувват 1% гача тушса ҳам, смартфон деярли яна бир соат ишлайди. REDMI 15C эса 6000 mA/s батареяга эга бўлиб, у бир кун давомида видео, мусиқа ва қўнғироқларни бемалол кўтаради. Тезкор қувватлаш эса атиги ярим соатда 50% қувватлаш имконини беради.

Яна бир афзаллик — бу улкан 6,9 дюймли экран. У фильмлар, ўйинлар ва ижтимоий тармоқлар учун жуда қулай. Ёрқинлик ва тасвирнинг силлиқлиги узоқ фойдаланишда ҳам кўзни чарчатмайдиган қилиб созланган.

Смартфонлар замонавий ва чиройли кўринишга эга. Корпус юпқа ва эгилган, қўлда қулай туради, ранглар эса ҳар кимга мос вариантни топиш имконини беради — тим қора ва кулрангдан тортиб, барра яшил ва ёрқин тўқ сариққача.
Фото ва видео ишқибозлари учун 50 мегапикселли сунъий интеллектли камера ўрнатилган. У кундузи ҳам, кечаси ҳам тиниқ кадрларни олишга ёрдам беради. Redmi 15 5G версиясида эса қўшимча воситалар мавжуд: суратдаги кераксиз деталлардан халос бўлиш ёки осмонни ёрқинроқ ва жонлироқ қилиб алмаштириш мумкин.

Смартфонлар янгиланган HyperOS 2 тизимида ишлайди, бу эса қурилмадан кундалик ҳаётда қулай фойдаланишни таъминлайди. У Google орқали тезкор қидириш, ақлли функциялардан фойдаланиш, шунингдек, телефон, планшет ва компьютер ўртасида маълумотларни синхронлаш имконини беради.

Redmi 15C юпқа корпус ва тўрт томонлама 3D-орқа қопқоқ билан тақдим этилган бўлиб, у қўлда қулай ва текис туради. Дизайнни «сузувчи» камера модули тўлдириб, қурилмага нафислик беради. Смартфон тўртта рангда тақдим этилади — Midnight Black, Mint Green, Moonlight Blue ва Twilight Orange. Moonlight Blue ва Twilight Orange ранглари денгиз тўлқинлари ва қуёш нури илҳомида яратилган бўлиб, уларнинг ноёб жилоси икки рангли магнит сиёҳ технологияси ёрдамида ҳосил қилинган.
Олд панелда 6,9 дюймли HD+ дисплей ўрнатилган бўлиб, 120 Гц AdaptiveSync янгиланиш частотаси билан силлиқ ва сезгир тасвир беради. Асосий камера тизими 50 МП AI-сенсор билан жиҳозланган бўлиб, исталган ёритишда тиниқ ва батафсил суратларни олиш мумкин. Юпқа корпусига қарамай, Redmi 15C 6000 mA/s аккумуляторга эга бўлиб, у 22 соат видео кўриш ёки 82 соат мусиқа тинглаш имконини беради. 33 Вт тезкор қувватлаш ёрдамида батарея атиги 31 дақиқада 50% гача тўлдирилади. Бундан ташқари, тескари қувватлаш функцияси Redmi 15C’ни бошқа қурилмаларни қувватлаш учун ишлатиш имконини беради.
IP64 чанг ва сув томчиларидан ҳимоя смартфонни янада ишончли қилади, 200% овозни ошириш функцияси эса шовқинли жойларда ҳам мусиқа, билдиришнома ва қўнғироқларни аниқ эшитишни таъминлайди.
Redmi 15C 4GB+128GB, 6GB+128GB, 4GB+256GB ва 8GB+256GB конфигурацияларда мавжуд бўлади.
Нархлар 1 499 000 сўмдан бошланади.
Сотувда: Texnomart, Idea, Uzum Market, ISHONCH.
Instagram | Telegram | Сервис марказлари
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
22:06 / 28.10.2025
Xiaomi ақлли ёпинчиқ чиқарди — у иситади ва ҳашаротларни йўқ қилади
16:02 / 23.10.2025
Xiaomi оддий эшикларни ҳам “ақлли” қилади!
17:00 / 07.10.2025
Ўзбекистонда янги Xiaomi 15T серияли смартфонлар тақдим этилди
15:53 / 27.06.2025