Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юқори технологияли электротехника корхоналари алоҳида рўйхатга киритилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган электротехника саноати корхоналарининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.
Низомга кўра: рўйхатга киритиш ҳақида ариза “Рўйхат” ахборот тизими орқали юборилади; келиб тушган аризалар “Ўзэлтехсаноат” Ассоциацияси ва Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги томонидан биргаликда кўриб чиқилади. Ўрнатилган мезонларга мос бўлган (60 баллдан юқори балл тўплаган) корхона тегишли рўйхатга киритилади.
Маълумот учун: 2021 йил 1 апрелдан бошлаб мис хомашёсини биржа савдолари орқали харид қилишда юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган тармоқ корхоналари томонидан тўловнинг 25 фоизи аванс тарзида ва қолган 75 фоизи мис хомашёси олинганидан сўнг 90 иш куни ичида ҳар ойда тенг улушларда амалга ошириш тартиби жорий этилган.
"Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг кафолатига асосан юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган корхоналарга товарларни экспорт қилишда ноль даражали солиқ ставкаси қўлланиши натижасида ҳосил бўлган ҚҚСнинг салбий фарқ суммаси 3 кун ичида қоплаб берилади. Бунда, солиқ суммаси қоплаб берилганидан сўнг, камерал солиқ текшируви белгиланган тартибда амалга оширилади.
Агарда рўйхатга киритилган корхона фаолияти давомида мезонлар бўйича баҳоланганда 60 баллдан кам тўпласа, рўйхатдан чиқарилади.
Мавзуга оид
18:16 / 29.06.2026
Кузда Apple 15 дан ортиқ янги гаджетни тақдим этади
18:14 / 27.06.2026
Ўзбекистонда пластик йўллар технологияси жорий этилади
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
18:13 / 10.06.2026