Россиянинг беш ҳудудида мухолифатчилар турар жойлари тинтув қилинмоқда
Хавфсизлик хизмати ходимлари Москва давлат университети доценти Михаил Лобановнинг квартираси эшигини бузиб киришди. Telegram-каналлар маълумотларига кўра, «Яблоко» аъзолари Галина Филченко ва Нодари Хананашвилининг уйларида ҳам тинтувлар ўтказилган.
Россиянинг беш вилоятида мухолиф сиёсатчиларнинг уйи тинтув қилинмоқда. Бу ҳақда 18 май, пайшанба куни эрталаб бир нечта рус тилидаги Telegram-каналлар хабар берди.
«ОВД-Инфо» Telegram-канали ёзишича, Москвада хавфсизлик кучлари Россия Давлат думаси депутатлигига собиқ номзод, Москва давлат университети доценти Михаил Лобановнинг олдига келишди. «У эшикни бузиб киришаётганини ёзган, кейин эса алоқа узилган», деб таъкидлайди ҳуқуқ ҳимоячилари. Улар адвокат Татяна Окушкони Лобановнинг ёнига юборишди.
«112» Telegram-каналида ниқоб кийган хавфсизлик кучлари Лобановнинг квартирасидаги эшикни «Ерга ётинглар!» деган сўзлар билан бузиб кириши акс этган видеони эълон қилди.
Баъзи Telegram-каналлар тинтувлар Лобановнинг гўёки «Халқ депутатлари қурултойи»да иштирок этгани ва бошқа мухолифатчи сиёсатчи Иля Пономаревнинг иттифоқчиси эканлиги билан боғлиқлиги ҳақида маълумот тарқатди. Шу билан бирга, «Михаил Лобанов» Telegram-каналида сиёсатчининг «Халқ депутатлари қурултойи» ташкилотчиси Иля Пономарев билан таниш эмаслиги ва у билан ҳеч қандай алоқаси йўқлиги таъкидланган баёнот пайдо бўлди.
«Михаил сиёсий фаолияти ва очиқ позицияси учун таъқиб қилинмоқда. Унинг Иля Пономарев ва унинг лойиҳаларига ҳеч қандай алоқаси йўқ», - дея таъкидлади Лобановнинг тарафдорлари. Иля Пономаревнинг ўзи SOTA Telegram-каналига Лобановни танимаслигини айтди.
«112» Telegram-каналининг хабар беришича, «Яблоко» партияси аъзолари Галина Филченко (Кемерово вилояти) ва Нодари Хананашвилининг (Москва) уйларида ҳам тинтувлар ўтказилган. «Коммерсант» газетасининг RT’га таяниб ёзишича, хавфсизлик кучлари Петербургдаги «Ладога.ру» нашри бош муҳаррири Александр Калининнинг ҳам олдига келган.
Мавзуга оид
18:21 / 20.11.2024
АҚШ ортидан Буюк Британия ҳам Украинага узоқ масофали ракеталардан Россияга зарба йўллашга рухсат берди – ОАВ
16:13 / 20.11.2024
«Крокус»да теракт содир этганликда айбланаётганлар яна 3 ой ҳибсда қолади
12:07 / 20.11.2024
Ўзбекистон ва Россия Каспий денгизи орқали янги йўналишлардан фойдаланмоқчи
21:03 / 19.11.2024