Спорт | 01:57 / 18.05.2023
44507
2 дақиқада ўқилади

ЕЧЛ. «Манчестер Сити» «Реал»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, финалга чиқди

Фото: Getty Images

Манчестерда Чемпионлар лигаси яримфинал жавоб ўйини доирасидаги иккинчи ўйин ўтказилиб, турнир финалчилари маълум бўлди.

«Этиҳад» стадионида «Манчестер Сити» «Реал»ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Бернарду Силва биринчи бўлимдаёқ дублга эришган бўлса, иккинчи бўлимда Милитао автоголидан сўнг ҳисоб йириклашди – 3:0. 

Бутун ўйин давомида Куртуани доғда қолдира олмаган Ҳоланднинг ўрнига 89-дақиқада Альварес майдонга тушгач, унга Тибо дарвозасини нишонга олиш учун икки дақиқа етарли бўлди – 4:0.

Шу тариқа, Гвардиола шогирдлари ўтган йилги мағлубият учун «Реал»дан аламини олиб, финалга йўлланма олди. ЕЧЛнинг амалдаги ғолиби эса турнирни йирик ҳисобдаги мағлубият билан тарк этди. Финал баҳси 10 июнь куни Истанбулда бўлиб ўтади. Унда «Сити» «Интер»га қарши соврин учун курашади.

ЕЧЛ. Яримфинал. Жавоб учрашуви.
17 май (чоршанба)
Манчестер Сити – Реал – 4:0
Голлар: 
1:0 – 23 Бернарду Силва, 2:0 – 37 Бернарду Силва, 3:0 – 76, автогол Милитао, 4:0 – 90+1 Альварес
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Рубен Диаш, Аканджи, Стоунз, Гундўған (Маҳрез, 79), де Брюйне (Фоден, 84), Грилиш, Бернарду Силва, Родри, Ҳоланд (Альварес, 89).
Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль (Васкес, 80), Алаба, Милитао, Камавинга (Тчуамени, 80), Модрич (Рюдигер, 63), Кроос (Асенсио, 70), Вальверде, Винисиус Жуниор, Родриго (Себальос, 80), Бензема.
Огоҳлантиришлар: Рубен Диаш (50), Карвахаль (55), Гюндоган (62), Камавинга (75).
Биринчи учрашув: 1:1.

Мавзуга оид