Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕТТБ Uzbekistan Airports’га махсус техника паркини янгилашда ёрдам беради
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Uzbekistan Airports АЖга Ўзбекистон халқаро аэропортларида аэропорт ускуналарини модернизация қилиш учун 28 миллион еврогача бўлган узоқ муддатли молиялаштиришни тақдим этади.
Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган йиллик форумида томонлар илгари эришилган келишувларни мустаҳкамлади. Форум доирасида Uzbekistan Airports бошқаруви раиси Раъно Жўраева ва Евросиё бўйича инфратузилма департаменти директори Екатерина Мирошник мандат хатлари билан алишдилар.
«Банк маблағлари ҳисобидан йўловчи ташувчи автобуслар, юк ташувчи техникалар, лентали юк узатувчилар, самолёт буксирлари, самолётларни сув билан тўлдириш ва ҳожатхона бўлимларига хизмат кўрсатиш учун махсус автомашиналар, амбулатор автолифтлар, тозаловчи, муздан тозалаш машиналари ва бошқалар харид қилинади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ЕТТБнинг молиялаштириши эвазига 76 дона янги аэропорт махсус техникалари харид қилинади», — деди Uzbekistan Airports бошқаруви раиси Раъно Жўраева.
Бундан ташқари, ЕТТБ ва Uzbekistan Airports ўртасида 1 миллион евродан ортиқ грант маблағларини ажратиш бўйича келишувларга эришилди. Бунинг бир қисми сифатида банк асосий бизнес-жараёнларни оптималлаштириш ва шу орқали Uzbekistan Airports ва унинг таркибий бўлинмалари фаолияти самарадорлигини оширишга ёрдам берадиган халқаро консалтинг компаниясини жалб қилишни кўзда тутади.
Қайд этилишича, бу Ўзбекистонда молиялаштириш мамлакат ҳукумати томонидан давлат кафолатисиз амалга ошириладиган давлат компанияси билан ҳамкорликнинг биринчи намунаси бўлади.
Мавзуга оид
10:31 / 05.06.2026
ЕТТБ Ўзбекистон иқтисодиёти 2026 йилда 6,5 фоизга ўсишини прогноз қилди
10:05 / 11.02.2026
Ўзбекистон қаторасига олтинчи йил ЕТТБ энг кўп молиялаштирган давлат бўлди
08:40 / 03.02.2026
2026 йилдан Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports носоҳавий харажатларни молиялаштирмайди
09:58 / 21.01.2026