Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
G7 иқлим ўзгариши бўйича мақсадларини яна бир бор тасдиқлади
G7 етакчилари Россиянинг Украинага бостириб кириши оқибатларига қарамай, иқлим ўзгариши бўйича мақсадларини яна бир бор тасдиқлади.
«Катта еттилик» (G7) давлатлари сайёрадаги ўртача ҳароратнинг ошишини Цельсий бўйича 1,5 даража атрофида ушлаб туриш учун иқлим ўзгаришига қарши курашни кучайтириш ниятида. Бу ҳақда 20 май, шанба куни эълон қилинган «Катта еттилик» етакчиларининг Хирошимадаги саммити коммюникесида айтилади.
Россиянинг Украинага бостириб кириши жаҳон энергетика бозори ва таъминот занжирига жиддий таъсир кўрсатганига қарамай, G7 давлатлари 2050 йилга бориб парник газлар ташламаларини нолга тенглаштириш мақсадидан воз кечмаяпти, дейилади ҳужжатда.
«Шу нуқтайи назардан, биз суюлтирилган табиий газ таъминотини кўпайтириш муҳим рол ўйнашини таъкидлаймиз ва ушбу секторга инвестициялар жорий инқирозга жавобан ва бозорда юзага келиши мумкин бўлган газ танқислигини бартараф этиш учун мос бўлиши мумкинлигини тан оламиз», деди G7 етакчилари.
G7 етакчилари 2035 йилгача ўз мамлакатларида сотиладиган барча автомобиллар электр ёки углеродсиз бўлишини таъминлаш мажбуриятини олган. «Катта еттилик» бу йилга қадар ўз мамлакатларида автомобиллардан чиқадиган зарарли газларни 50 фоизга камайтириш мумкин, деб ҳисоблайди.
Мавзуга оид
08:58 / 25.06.2026
Зеленский: G7 ёрдами билан Россияни тинчликка мажбур қиламиз
08:45 / 18.06.2026
G7 баёнотидан сўнг Киев яна ҳужумга учради
10:05 / 17.06.2026
Ўзбекистон Боннда иқлим мажбуриятларини бажариш бўйича ютуқларини тақдим этди
10:45 / 16.06.2026