23:35 / 20.05.2023
26308

«Манчестер Сити» — 9 карра АПЛ чемпиони

Англия чемпионатининг 37-турида 2-ўриндаги «Арсенал» (81 очко) сафарда «Ноттингем Форест»га  ютқазди (0:1) ва пешқадам «Манчестер Сити»га (85 очко) етиб олиш имкониятини йўқотди. 

Фото: Getty images

Натижада «шаҳарликлар» ўз тарихида 9-бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Гвардиола жамоаси сўнгги 6 йилда 5-марта Англиянинг тенгсиз клубига айланди. 

«Сити» эртага, 21 май куни 37-тур доирасида «Челси»ни қабул қилади ва мухлислари қаршисида чемпионликни нишонлайди. 

Манчестер клубида бу мавсумда требл қилиш имконияти бор. Бунинг учун жамоа 3 июн куни Англия Кубоги финалида ҳамшаҳари «МЮ»ни, 10 июнда ЕЧЛ финалида «Интер»ни мағлуб этиши керак.

Top