Жаҳон | 12:55 / 20.05.2023
5792
2 дақиқада ўқилади

Зеленский Японияга G7 саммитида қатнашиш учун етиб борди

Украина президенти Володимир Зеленский G7 («Катта еттилик») давлатлари етакчиларининг саммити бўлиб ўтаётган Хирошимага етиб борди. 

Фото: NYT

Япония телевидениеси унинг келиши ҳақидаги илк кадрларни эълон қилди.

Володимир Зеленский Хирошимадаги G7 саммитида шахсан иштирок этади ва у ерда АҚШ президенти Жо Байден билан учрашади. Бу ҳақда аввалроқ Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак умуммиллий телемарафон эфирида маълум қилганди. 

Унга кўра, Зеленский ва Байден халқаро қирувчи самолётлар коалициясини тузиш ва “кўплаб бошқа масалаларни” муҳокама қилади. 

"Бугун биз расмий равишда самолётлар коалициясини яратиш ҳақида айтишимиз мумкин ва бу Украинада яқин орада осмонимиз, шаҳарларимиз ва фуқароларимизни ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ҳамма нарса бўлади, дегани", дея таъкидлаб ўтди Ермак.

Бундан олдин Япония ҳукуматидаги манбалар Украина раҳбари G7 етакчилари учрашувида виртуал иштирок этиши ҳақида хабар берган эди. Бунинг учун саммитга қўшимча сессия қўшилди. Зеленскийни Киевга сафари чоғида таклиф қилган Япония бош вазири Фумио Кишида ҳам у учрашувда онлайн тарзда сўзлашини айтди. 

Зеленский ўтган ҳафта Европанинг бир қатор пойтахтларига ташриф буюрди ва иттифоқчилар билан Киевга янги қуроллар етказиб бериш бўйича келишиб олди.

Мавзуга оид