Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бахмут. Шаҳар учун жангларнинг 10 ойи — суратларда
Пригожин шаҳар тўлиқ ишғол этилганини айтмоқда, Украина мудофаа вазирлиги вазият — «критик» тус олганини тан олган.
20 май куни «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси раҳбари Евгений Пригожин Донецк областининг Бахмут шаҳри ўз ёлланма жангчилари томонидан тўлиқ эгаллангани ҳақида хабар берди. У шунингдек шаҳарнинг вайрон бўлган кварталларида кўтарилган Россия байроқлари видеосини ҳам эълон қилди. РФ мудофаа вазирлиги билан можаролашган Пригожин унинг гуруҳи Россия армиясининг қолган бўлинмалари иштирокисиз амалиёт ўтказиб, бу орқали мунтазам армияга «ўзига келиб олиш» учун имкон берганини таъкидлади.
Аввалига Украина томони «Вагнер» ХҲКнинг баёнотларини қатъиян рад этди: Украина ҚК Шарқий қўшинлар гуруҳи спикери Сергей Череватий Россия кучлари Бахмутни ўз назоратига олгани тўғрисидаги хабарни рад этиб, украин ҳарбийлари «Бахмут учун жангни давом эттираётгани»ни айтиб чиқди. Кейинроқ Украина мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр вазият «критик» тус олганини тан олди ва украин ҳарбийлари шаҳарнинг сўнгги участкаси — «Самолёт райони»ни ушлаб турганини маълум қилди. Ҳозирда Япониянинг Ҳирошима шаҳрида G7 саммитида иштирок этаётган Володимир Зеленский журналистнинг саволига жавобан Бахмут бой берилгани ҳақидаги хабарларни рад этди: «Менимча, йўқ. Сиз у ерда ҳеч нарса йўқлигини тушунишингиз керак. Улар [Россия] барчасини вайрон қилишди. Бирорта бино қолмади. Қаттиқ афсус. Бу фожиа. Бугунги кунда Бахмут фақат қалбимиздадир».
Украина мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр эса Россия қўшинлари Бахмутни ўраб ололмагани ва улар шаҳар атрофидаги тепаликларнинг бир қисмини бой берганини маълум қилди. Малярнинг сўзларига кўра, Украина ҚК Бахмутни ярим қуршов ҳолатига туширган, шаҳарнинг эгалланган ҳудудларида турган Россия қисмлари эса мудофааланишига тўғри келмоқда.
Фронт чизиғи 2022 йил августида Бахмутга яқинлашиб келганди — шаҳар учун оғир жанглар кузда бошланганди. Кенг кўламли босқинга қадар 70 мингдан ортиқ киши яшаган Бахмут бугунга келиб буткул вайрон қилинган. Қуйида шаҳардаги ҳарбий ҳаракатлар хронологияси акс этган суратлар.
Maxar Technologies / Reuters / Scanpix / LETA
Bulent Kilic / AFP / Scanpix / LETA
Yasuyochi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Валентин Спринчак/ТАСС
Oleksandr Klymenko / Reuters / Scanpix / LETA
Валентин Спринчак / ТАСС
Iryna Rubakova / AP / Scanpix / LETA
Maxar Technologies / Reuters / Scanpix / LETA
Мавзуга оид
01:22
АҚШ Украинага кўпроқ қурол етказиб беришни ваъда қилди – ОАВ
21:54 / 06.12.2025
Путин денгиз блокадаси билан таҳдид қилди. РФ армияси бунга қодирми?
16:15 / 06.12.2025
Мерцга Кремлдан "ҳужум": АҚШнинг Украина бўйича роли атрофида баҳс кучаймоқда
13:54 / 06.12.2025