Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Даккада Ўзбекистон-Бангладеш сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Баҳром Аълоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегация 18-19 май кунлари Ўзбекистон ва Бангладеш ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасида иштирок этиш учун Дакка шаҳрига ташриф буюрди.
ТИВ маълумотига кўра, маслаҳатлашувлар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Бангладеш ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Иқтисодий дипломатияни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Режалаштирилган тадбирлар, жумладан, иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Бангладеш ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш юзасидан фикр алмашилди. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, истиқболли инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини амалга ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Ўзаро ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Туризм ва тўқимачилик соҳаларида ҳамкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш, икки мамлакат тадбиркорлик субъектлари, Савдо-саноат палаталари, тўқимачилик уюшмалари ўртасидаги тўғридан тўғри алоқаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш муҳимлиги таъкидланди.
Музокаралар кун тартибидан парламентлараро алоқаларни чуқурлаштириш, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги мулоқотни фаоллаштириш масалалари ҳам ўрин олди.

Мавзуга оид
08:54 / 03.06.2026
БМТ Бош ассамблеясига янги раис сайланди
13:18 / 01.12.2025
Ўзбекистон Бангладеш компаниялари учун транзит ва ишлаб чиқариш ҳаби бўлиши мумкин
09:43 / 27.11.2025
Бангладешда Ўзбекистоннинг янги элчиси ишонч ёрлиқларини топширди
16:11 / 17.11.2025