Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Запорижжя АЭСни ўз энергия тизимидан қувватлантиришни қайта тиклади
«Укрэнерго» давлат концерни Россия томонидан босиб олинган Запорижжя атом электр станциясини таъминловчи электр тармоғини тиклади ва ЗАЭС Украина энергетика тизимидан қувватланишга ўтмоқда.
«Душманнинг эрталабки ҳужумига қарамай, Украина энергетика тизими барқарор, ишлаб чиқарилган электр энергияси истеъмолчилар эҳтиёжларини қондириш учун етарли. Афсуски, энергетика инфратузилмаси ҳали ҳам шикастланган. Днипро вилоятида 330- 750 кВ юқори кучланишли линияларга зарар етган, бунинг натижасида минтақадаги кучли электр станцияларидан бири, шунингдек, бир қатор «Укрэнерго» нимстанциялари ва тақсимлаш тизими операторлари (облэнерго) ишламай қолган. Оқибатда Запорижжядаги истеъмолчилар электр энергиясидан узилган. Муҳандислар аллақачон захиравий схемалар бўйича истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашни тиклади. Электр станциясининг қуввати босқичма-босқич тикланмоқда», — дейилади «Укрэнерго» Telegram-каналида.
Аввалроқ Запорижжя АЭСда ташқи электр таъминоти бутунлай узилганди, станция дизель генераторларидан фавқулодда захира қувватига ўтказилган.
Запорижжя вилояти маъмурияти бош кенгаши аъзоси Владимир Роговнинг сўзларига кўра, Украинанинг «Энергоатом» компанияси ўзи бошқараётган «Днепровская» электр тармоғини узиб қўйган.
Ўчириш сабаби номаълум. «Энергоатом» давлат концерни Запорижжя АЭСда ташқи электр таъминоти ўчирилганлигини тасдиқлади.