Запорижжя АЭСда ташқи электр таъминоти бутунлай узилди
Запорижжя АЭСда ташқи электр таъминоти бутунлай узилди, станция дизель генераторларидан фавқулодда захира қувватига ўтказилди, деб хабар берди Запорижжя вилояти оккупацион «маъмурияти» бош кенгаши аъзоси Владимир Рогов.
Унинг сўзларига кўра, Украинанинг «Энергоатом» компанияси ўзи бошқараётган «Днепровская» электр тармоғини узиб қўйган.
Ўчириш сабаби ҳозирча номаълум. Украина бу хабарларга изоҳ бермаяпти.
«Энергоатом» давлат концерни Запорижжя АЭСда ташқи электр таъминоти ўчирилганлигини тасдиқлади.
Россия томони Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) бош директори Рафаэл Гроссининг Запорижжя АЭСда ядро ва хавфсизлик хавфсизлигини таъминлаш ташаббусини амалга ошириш бўйича ишларни давом эттиришга тайёр. Бу ҳақда 5 апрель куни Россиянинг «Росатом» давлат корпорацияси маълум қилди.
Калининградда Россия вакиллари ва АЭХА делегацияси ўртасида ЗАЭСдаги вазият юзасидан маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди. Гросси «Росатом» бош директори Алексей Лихачев билан учрашди.
АЭХА раҳбари 2022 йил ноябрида станциянинг ўққа тутилиши оқибатларини шахсан кўришга муваффақ бўлди, дея маълум қилди «Росатом». Корпорациянинг таъкидлашича, агентлик бош директори станцияда янги рус дизель генераторлари ва блок-модулли қозонхоналар мавжудлигига эътибор қаратган.
29 март куни АЭХА бош директори Россия томонидан босиб олинган Запорижжя атом электр станциясига ташриф буюриб, у ердаги вазиятдан хавотир билдирди.
Рафаэл Гросси Европанинг энг йирик атом электр станциясига Россия армияси томонидан босиб олинганидан бери иккинчи марта ташриф буюрганди. Унинг АЭХАга ташрифидан мақсад «ядро хавфсизлиги билан боғлиқ вазиятнинг жиддийлигини жойида баҳолаш» нияти деб аталди.
Мавзуга оид
15:54 / 22.11.2024
2 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган ишлаб чиқариш цехи аниқланди
07:46 / 21.11.2024
Тошкентнинг икки туманида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади
08:51 / 20.11.2024
Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
08:10 / 20.11.2024