08:42 / 23.05.2023
3355

Мисрдан гепатитга қарши дориларнинг тўртинчи туркуми олиб келинди

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан мамлакатга инсонпарварлик ёрдам сифатида ажратилган С гепатитига қарши дори воситасининг тўртинчи туркумини Шарм-ал-Шайхдан Тошкентга бепул етказиб берди, деб хабар бермоқда  «Дунё».

Фото: Dunyo

Мазкур акция Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, мамлакатнинг Қоҳирадаги элчихонаси ва Uzbekistan Airways авиакомпанияси томонидан амалга оширилди. Ушбу юкнинг олиб келиниши Ўзбекистон ва Миср ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни янада жадаллаштириш, вирусология йўналишида бир-бирини ўзаро қўллаб-қувватлашни ташкил этиш доирасида илгари эришилган келишувларнинг амалий натижасидир.

Умумий қиймати 34 930 АҚШ долларини ташкил этган 17 мингдан ортиқ дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан беморлар ўртасига тақсимланади.

Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги билан 2023-2024 йиллар давомида умумий қиймати 4,8 миллион долларлик жами 800 минг дона (40 тоннага яқин) С гепатитига қарши дори воситаларини бепул етказиб бериш бўйича келишувларга эришилган эди.

Top