Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ раҳбари «Ўзбекистон соғлиқни сақлаш аълочиси» бўлди
Тедрос Гебрейесусга махсус кўкрак нишони топширилди.
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Гебрейесусга «Ўзбекистон соғлиқни сақлаш аълочиси» кўкрак нишонини топширди. Бунга Ўзбекистон билан ЖССТ самарали ҳамкорлигини таъминлашга қўшаётган ҳиссаси ва беғараз ёрдами сабаб бўлгани айтилмоқда.
Кўкрак нишони Женевада ўтаётган Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 76-сессиясида топширилди. Амрилло Иноятов Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришда кўрсатилаётган беғараз ёрдам учун Гебрейесусга миннатдорлик билдирган.
Қайд қилинишича, ЖССТ раҳбари ҳам юртимиз тиббиётида олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, силга қарши кураш борасида амалга ошираётган ишлари бошқа давлатларга ўрнак бўлишини таъкидлаган.
Мавзуга оид
13:05 / 02.12.2025
Қизамиқдан ўлимлар сони камайди, лекин касалланиш кўрсаткичлари ошиб бормоқда – ЖССТ
20:28 / 16.11.2025
Миср қадимий касалликлардан бирига барҳам берилганини эълон қилди
17:57 / 13.11.2025
Ўзбекистонда аҳолининг ягона электрон тиббий картаси яратилди
13:32 / 16.10.2025