Ўзбекистон | 09:29 / 25.05.2023
8570
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Хитой ва Россиядан қарийб 5 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди

Ўзбекистон импортидаги топ-10 давлатлар маълум қилинди.

Фото: Kun.uz

2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой биринчи ўринни эгаллади. Ушбу давлатдан 2,7 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олинган.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, кейинги ўринлардан 2,2 млрд долларлик маҳсулот олиб келинган Россия ва 1,1 млрд долларлик товарлар харид қилинган Қозоғистон жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди: 

—  Корея – 788 млн;
—  Германия – 762 млн;
—  Туркия – 598 млн;
—  Туркманистон – 258,5 млн;
—  Бразилия – 233,5 млн;
—  Литва – 196,5 млн;
—  Швейцария – 169 млн АҚШ доллари.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид