Брюссел: ЕИ Россия энергия ташувчиларидан мустақил бўлди
Европа Иттифоқи Россиянинг энергия ташувчилардан ўз сиёсатининг қуроли сифатида фойдаланиш истагига қарши туришга қодирлигини кўрсатди, дея маълум қилди Брюссел. Европа Иттифоқи мамлакатлари энди Москвадан қазиб олинадиган ёнилғига боғлиқ эмас.
Еврокомиссия вакили Тим Макфининг 25 май, пайшанба куни Брюсселда бўлиб ўтган брифингда маълум қилишича, Европа Иттифоқи энди Россиянинг қазиб олинадиган ёнилғисига қарам эмас. Охирги 12 ой ичида Европа Иттифоқи Россия ва унинг энергия манбаларидан қурол сифатида фойдаланишга уринишларига қарши тура олишини кўрсатди, деди у.
“Россиянинг Европа Иттифоқига кўмир импорти тўхтади, нефт импорти урушгача бўлганига нисбатан жуда оз улушни ташкил этди ва Россия гази Европа Иттифоқи бозоридан тез чиқиб кетмоқда”, деди Макфи. Мисол учун, Россиянинг Украинага тўлиқ миқёсда бостириб киришидан олдин, РФ газ етказиб бериши Европа Иттифоқи импортининг тахминан 45-50 фоизини ташкил қилган. 2023 йил мартига келиб, бу кўрсаткич 8 фоизга камайди.
Еврокомиссия вакили бу учта омил туфайли амалга оширилганини тушунтирди. Биринчиси, Европа Иттифоқи давлатлари 2022 йилда 70 миллиард куб метр кўпроқ газ сотиб олган ишончли етказиб берувчилар билан ишламоқда. Асосий экспортчилар АҚШ ва Норвегия бўлиб, Европа Комиссиясининг муқобил ҳамкорлар излаш ҳаракатлари давом этмоқда.
Иккинчи ҳал қилувчи омил Европа Иттифоқидаги фуқаролар ва корхоналарнинг энергияни тежаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлари бўлди. Энергетика инқирози бошида Еврокомиссия газ истеъмолини 15 фоизга камайтиришни таклиф қилган эди, аммо натижада бу кўрсаткич деярли 18 фоизга етди. Бу миқдорнинг ярми хонадонлар ҳисобидан тежалган. Умуман олганда, Европа Иттифоқи аҳолиси ва компаниялари 50 миллиард куб метр газни тежашга муваффақ бўлишди, "яъни, ҳар йили Россиядан импорт қилинадиган ҳажмнинг учдан бир қисмини", деди Еврокомиссия вакили.
Учинчи омил - қайта тикланадиган манбалардан олинадиган энергия: 2022 йилда Европа Иттифоқи шамол ва қуёш энергиясини ўтган йилга нисбатан 16 фоизга кўп ишлаб чиқарди ва бу 11 миллиард куб метр Россия газини алмаштирди, деб хабар берди Брюссел. Ушбу соҳани янада ривожлантириш учун Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Россия энергия манбаларидан бутунлай воз кечишга ёрдам бериш учун яратилган 270 миллиард евролик фонддан фойдаланиш имкониятига эга.
Мавзуга оид
23:24 / 13.11.2024
Россия ҳукумати яраланган ҳарбийлар учун тўлов тизимини ўзгартирди
20:43 / 13.11.2024
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
19:33 / 13.11.2024
Россияда мигрант болаларнинг рус тилини билиш даражаси текширилиши мумкин
17:53 / 13.11.2024