Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда уч нафар бола Зарафшон дарёсига чўкиб кетди
Улардан бирининг жасади топилган. Қолган икки нафар бола қидирилмоқда.
Ҳодиса 2023 йил 25 май куни соат 14:00 ларда Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида содир бўлган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби хабар бермоқда.
Уч нафар вояга етмаган бола Зарафшон дарёсига чўмилиш мақсадида бориб, эҳтиётсизликлари оқибатида чўкиб кетишган.
Kun.uz манбасининг хабар беришича, ҳар учала бола ҳам 2009 йил туғилган. Улар Пахтачи туманидаги 13-мактабнинг 7-синф ўқувчилари бўлишган.
ФВБ ҳамда ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ишлари натижасида болалардан бирининг мурдаси топилган. Қолган икки нафар болани қидириб топиш ишлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, ҳозирда марҳумнинг ўлими бўйича суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
22:37 / 08.08.2025
«Тўйга тайёрлаган қизим эди» – Оҳангарон сув омборида юз берган фожиа ҳақида репортаж
19:16 / 08.08.2025
Болгарияда сувда чўккан ўзбекистонлик талабанинг вафоти тасдиқланди. ТИВ зарур чоралар кўрмоқда
15:45 / 08.08.2025
Болгарияда 22 ёшли ўзбек чўкиб кетиб, жасади қоятошлар орасига тиқилиб қолди
22:01 / 25.07.2025