Ўзбекистон | 11:12 / 27.05.2023
7713
1 дақиқада ўқилади

Чимкентда иш ҳақини ололмаган ўзбекистонликларга пули ундириб берилди

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида иш ҳақини ололмай келаётган ўзбекистонликларга пуллари ундириб берилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси

Агентлик маълумотларига кўра, Чимкент шаҳридаги иш берувчи вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонликларнинг иш ҳақини бермасдан ишлатган

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Чимкент шаҳридаги вакилига иш ҳақини ундириб бериш мақсадида мурожаат қилинган.

Мурожаатга асосан, иш берувчи билан музокара ўтказилиб, фуқароларнинг 6800 АҚШ доллари миқдоридаги ойлик маоши ундириб берилган.

Мавзуга оид