17:48 / 27.05.2023
27474

Қамчиқда тормози ишламай қолган «Исузу» 4 та енгил автомобилга бориб урилди

Наманган вилоятининг Поп тумани ҳудудидан ўтган А-373 автомобиль йўлида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат юзасидан расмий маълумот тақдим этди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Бугун, 27 май куни соат 15:25 ларда А-373 автомобиль йўлининг Қамчиқ довони 250-километрида «Тошкент-Водий» йўналишида ҳаракатланиб кетаётган «Исузу» юк автомашинасининг тормоз қисми ишламай қолган.

Ушбу ҳолат оқибатида ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва шу йўналишда турган Kia, «Дамас» ва 2 та «Кобалт» автомашиналарига урилиб, овқатланиш маскани ҳудудидаги фавворага бориб тушган.

Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир нафар фуқаро вафот этган ва уч нафар фуқаро тан жароҳати билан Поп тумани шифохонасига юборилган.

Воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари ва тегишли ташкилотлар вакиллари етиб борган. Ҳозирда вазият оқибатлари бартараф этилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Top