Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тинч океани тубида фанга номаълум 5 мингдан ортиқ мавжудот топилди
Уларнинг 90 фоизида ҳатто ном ҳам йўқ.
Фото: Smartex Project/NERC
АҚШ Океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси олимлари Тинч океани тубидаги Кларион-Клиппертон ҳудудида 5 мингдан ортиқ турли ҳайвон турларини аниқлади. Бу улкан ҳудуд Ҳавайи ва Мексика ўртасида тахминан 6 км чуқурликда жойлашган.
Биологлар бу ҳудудни бир неча йил давомида сувости транспорти ёрдамида фаол равишда ўрганишди. Бунинг сабаби шундаки, у кобальт, никель ва бошқа минералларга бой ва тез орада тоғ-кон корпорациялари ихтиёрига ўтиши мумкин. Бу эса муқаррар равишда фаунанинг ўзгаришига олиб келади.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, топилган ҳайвонларнинг 90 фоизи илгари ҳеч қачон кўрилмаган ёки ўрганилмаган. Уларнинг кўпчилигида ном ҳам йўқ.
Янги жонзотлардан олимлар «мармеладсимон олмахон»га ном беришди, у узун думли, танаси эса желесимон. Шунингдек, «шишасимон губка» ҳам ном олди.
Денгиз тубида асосан бўғимоёқлилар, чувалчанглар ва игнатерилилар яшаши аниқланган.
Мавзуга оид
20:58 / 02.11.2025
Сирдарёда электр қармоқда балиқ овлаганлар табиатга 512 млн сўмлик зарар етказди
13:39 / 02.11.2025
Сурхондарёдаги айиқлар макони – Юқори Тўпаланг миллий табиат боғи | Манзил
21:39 / 24.10.2025
Дунё океанида 170 триллион пластмасса бўлаклари сузиб юрибди: олимлар қайғули башорат берди
14:07 / 14.10.2025