Спорт | 02:44 / 28.05.2023
27004
1 дақиқада ўқилади

«Ал Иттиҳод» — Саудия Арабистони чемпиони, «Ан Наср» 2-ўринни эгаллади

Фото: Ал Иттиҳод

Саудия Арабистони чемпионатида 29-тур ўйинлари бўлиб ўтди. 

Нуну Эшпириту бошқарувидаги «Ал Иттиҳод» (69) йирик ҳисобда ғалаба қозониб, 9-бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Жамоа сўнгги бор 2009 йили ғолиб бўлганди. 

Роналду тўлиқ ўйнаган, Машарипов қайдномага киритилмаган баҳсда «Ан Наср» (64) «Ал Иттифоқ» (34, 10-поғона) билан дуранг қайд этди ва лигани 2-ўринда якунлайдиган бўлди.

Сўнгги тур олдидан «Ал Ҳилол» (56) учинчи, «Аш Шабоб» (53) тўртинчи поғонани эгаллаб турибди. 

Саудия чемпионати. 29-тур. 27 май

Ал Фейҳа — Ал Иттиҳод 0:3
Голлар:
Шараҳили (3), Ромариньо (45+1, 86). 

Ал Иттифоқ — Ан Наср 1:1
Голлар:
Ниакате (43) — Густаво (56).

Абҳа — Ал Ҳилол 0:3
Голлар:
Ал Қаҳтони (11), Игало (44), Ал Ҳамдан (87).

Аш Шабоб — Ат Таъавун 0:3
Голлар:
Тавамба (34), Наср (54), Флавио (59).

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид