Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг қалбаки паспорти билан Қирғизистонга ўтган россиялик ушланди
Сафарбарликдан қочиб, Қирғизистонга ноқонуний равишда кирган россияликка бир йил қамоқ жазоси берилди.
Фото: KUN.UZ
Ҳарбий сафарбарликдан қочиб, Қирғизистон чегарасини ноқонуний равишда кесиб ўтган Россия фуқароси Д. ушланди ва суд томонидан бир йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Қайд этилишича, Д. хорижга чиқиш паспортига эга бўлмаган ва аввал судланганлиги сабабли қўйилган чекловларга қарамай, Россиядаги ҳарбий сафарбарликдан қочган ҳолда Қирғизистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтган. Эркак таксида Олмаота (Қозоғистон) шаҳрига, сўнгра у ердан Қирғизистон чегарасига бориб, Чуй вилоятидаги «Ҳавайи» меҳмонхонаси яқинида Ўзбекистон Республикасининг сохта паспортидан фойдаланиб, чегарадан ўтган.
Суд жараёнида эркак ўз айбига тўлиқ иқрор бўлган, қилмишидан пушаймонлигини билдирган.
Бишкек шаҳри суди уни бир йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини умумий режимдаги колонияда ўташга ҳукм қилди. Жазони ўтаб бўлгач, россиялик Қирғизистондан чиқариб юборилади.
Мавзуга оид
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
14:16 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари стратегик шериклик масалаларини муҳокама қилди
17:45 / 13.05.2026
Қирғизистон МХДҚ собиқ раҳбари Ташиевнинг иши махфийлаштирилиб, судга юборилди
08:28 / 12.05.2026