14:50 / 29.05.2023
6749

Россияни тарк этган хорижий компаниялар 36 млрд долларни олиб чиқиб кетди

БКФ таҳлилчиси Максим Осадчий Марказий банк маълумотларига асосланиб, чет эллик сармоядорлар Россиядан олиб чиқиб кетган маблағни ҳисоблаб чиқди. 

Фото: Getty images

Россияни тарк этган хорижий сармоядорлар йил давомида ўз бизнесларини сотиш орқали мамлакатдан 36 миллиард долларга яқин маблағ олиб чиқиб кетишди, деб хабар берди РИА «Новости» 29 май, душанба куни БКФ банки таҳлилий бўлими раҳбари Максим Осадчийга таяниб. 

Эксперт Марказий банк маълумотларини таҳлил қилди, унга кўра, 2022 йил мартидан 2023 йил мартигача Россия Федерациясидан чиқиб кетган фирмалар томонидан активларни сотиш бўйича 200 та битим амалга оширилган. Бироқ уларнинг атиги 20 фоизи 100 миллион долларлик қийматдаги активдан қутулган. «Активлар ҳажмига нисбатан Парето 80/20 қоидаси назарда тутилса, хорижий инвесторлар томонидан Россиядан олиб чиқиб кетилган капитал миқдорини... 36 миллиард доллар даражасида баҳолашимиз мумкин», — деди Осадчий.

Марказий банк аввалроқ миллий миқёсда хорижий инвесторлар томонидан Россия активларини сотишнинг ички бозорга таъсири чекланганлигини таъкидлаган эди. Бунинг сабаби шундаки, бундай битимлар муҳим қисми зарур лицензиялар ва патентларни сақлаб қолиш билан боғлиқ. Бундан ташқари, кетган компанияларнинг кўпчилиги қайтиб келиш имкониятини очиқ қолдирган, деб тушунтирди регулятор.

Хорижий инвесторлар ўтган йили Украинада бошланган уруш ва Ғарб давлатлари томонидан Россияга қарши санкциялар кенгайтирилганидан кейин РФни тарк эта бошлаган.

Top