22:34 / 30.05.2023
12582

АҚШ Россия ичидаги ҳужумларни қўллаб-қувватламаслигини айтди 

Вашингтон бор эътиборини Украинага техник таъминот ва тайёргарлик бўйича ёрдам беришга қаратади. 

Фото: Reuters

Қўшма Штатлар Москва шаҳрига учувчисиз учоқлар ёрдамида уюштирилган ҳужумларни қўллаб-қувватламайди ва бор эътиборини Украинага ўз ҳудудларини қайтариб олишга ёрдам беришга қаратади. Бу ҳақда Reuters хабар берди. 

«Биз янгиликни кўрдик ва содир бўлган воқеа ҳақида маълумот йиғишда давом этмоқдамиз. Умуман олганда, биз Россия ичидаги ҳужумларни қўллаб-қувватламаймиз», деди Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер 30 май куни. 

Унинг сўзларига кўра, Вашингтон «Украинани ўз суверен ҳудудларини қайтариб олиши учун зарур бўлган техникалар ва тайёргарлик билан таъминлашга эътибор қаратади». 

Россия расмийлари хабарига кўра, 30 май куни Украина учувчисиз учоқлари Москвадаги биноларга зарба бериб, президент Владимир Путин ва бошқа рус элитаси қароргоҳлари жойлашган ҳудудларни нишонга олган. Москва мэри сўзларига кўра, ҳодисаларда икки киши жароҳатланган. 

Россия президенти Владимир Путин ушбу ҳужумлар Россияни қўрқитиш ва провокация эканини таъкидлаб, Москва атрофида ҳаво мудофааси кучайтирилишини айтди. 

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top