Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Nvidia 1 трлн доллар бозор капиталига эга компаниялар қаторига қўшилди
Технологик гигант сунъий идрок учун чиплар ишлаб чиқариш ортидан жуда катта даромад олишни бошлади.
Nvidia 2023 йил 30 май куни бозор капитали 1 триллион доллар бўлган эксклюзив компаниялар қаторига қўшилди, чунки график чип ишлаб чиқарувчиси сунъий идрокдан (СИ) фойдаланишга талаб ошаётганидан катта фойда кўрмоқда. Бу ҳақда AP хабар берди.
Энди Nvidia 1 триллион долларлик клубда Alphabet, Apple ва Microsoft каби технологик гигантларга ҳамроҳлик қилади. 30 май куни ўтказилган савдоларда унинг акциялари 5 фоизга ошиб, бир акция нархи 408 долларга етди.
Ўтган ҳафтада видеоўйинлар ва сунъий идрок учун график чиплар ишлаб чиқарувчи Nvidia чорак якунига кўра 2 миллиард доллардан ортиқ даромад олгани, соф тушум 7 миллиард доллар бўлгани ҳақида хабар берди. Бу эса Уолл-стрит башоратларидан анча юқори.
Nvidia 1993 йилда ташкил этилган ва дастлаб 3D графика ва ўйинлар билан шуғулланган.
Nvidia чиплари робототехника ва метакоинотдан тортиб тиббий визуализация ва видео таҳлилларгача бўлган иловаларда қўлланади.
Мавзуга оид
18:11 / 14.07.2026
Telegram иловасининг қисқа ҳаволалари бутун дунё бўйлаб ишламай қолди
18:33 / 13.07.2026
Bigme иккита экранли HiBreak Dual 2 смартфонини тақдим этди
21:51 / 08.07.2026
iPhone 18 Pro янги камера ва аккумулятор туфайли сезиларли даражада қалинлашади
21:19 / 06.07.2026