Ўзбекистон ўрик етиштириш бўйича дунёда 2-ўринни эгаллаб турибди
Ўзбекистон ўрик етиштириш бўйича дунёда 2-ўрин, сабзи етиштириш бўйича 3-ўрин, гилос етиштириш бўйича 4-ўрин, бодринг етиштириш бўйича 7-ўрин, олча ва анжир етиштириш бўйича эса 8-ўринда туради. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар берди.
Қайд этилишича, мева-сабзавотчилик Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги секторининг муҳим таркибий қисми бўлиб, ҳам деҳқон, ҳам фермер хўжаликлари учун энг фойдали фаолият турларидан бири ҳисобланади.
Мева-сабзавотчилик секторида мамлакат ЯИМ қарийб 7 фоизи, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 27 фоизи ишлаб чиқарилади.
Айни пайтда, Ўзбекистон мева-сабзавотга бўлган ўртача йиллик эҳтиёжининг қарийб 96 фоизини ўз ишлаб чиқариши ҳисобидан таъминламоқда.
Ҳозирда мамлакат ўрик етиштириш бўйича дунёда 2-ўрин, сабзи етиштириш бўйича 3-ўрин, гилос етиштириш бўйича 4-ўрин, бодринг етиштириш бўйича 7-ўрин, олча ва анжир етиштириш бўйича эса 8-ўринда туради.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022 йилда 21,8 млн тонна мева-сабзавот етиштирилди, бу 2021 йилги кўрсаткичга нисбатан 3,8 фоизга, 2017 йилга нисбатан эса 12,9 фоизга кўпдир.
Бугунги кунда республикада етиштирилаётган 80 турдан зиёд қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари дунёнинг 71 та давлатига экспорт қилинмоқда.
Ўзбекистоннинг савдо шериклари ҳисобланган мамлакатларда узум, ўрик, олча, олхўри, бодом ва бошқа маҳсулотларга талаб юқори, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
20:57 / 08.11.2024
Хитой иқтисодий ўсишни рағбатлантириш учун триллион доллар ажратди
19:18 / 05.11.2024
Ўзбекистоннинг 2025 йил учун давлат бюджети лойиҳаси эълон қилинди. Асосий маълумотлар
22:40 / 19.10.2024