Жаҳон | 10:22 / 30.05.2023
5171
2 дақиқада ўқилади

SIPRI: Украинадаги уруш тинчликпарварлик миссияларига халақит бермоқда

Россия ва Ғарб ўртасида зиддият кучайиб бораётгани сабабли халқаро тинчликпарвар миссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш тобора қийинлашмоқда.

Фото: Scanpix

29 май, душанба куни эълон қилинган Стокҳолм халқаро тинчлик тадқиқот институти (SIPRI) ҳисоботига кўра, Украинадаги уруш билан боғлиқ Россия ва Ғарб ўртасидаги кескинлик халқаро тинчликпарвар миссияларга таъсир кўрсатди. SIPRI тадқиқотчиси Клаудия Пфайфер Круз айтишича, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Украинадаги кузатувчилари миссияси тугатилиши кескинлик кучайишининг “энг яққол ва бевосита натижаси” бўлди.

2014 йилда Украинадаги хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни кузатиш учун ташкил этилган миссия, у тугалланган вақтда, Крузнинг сўзларига кўра, “дунёдаги энг йирик қуролсиз фуқаролик миссияси” эди. Россия унинг ишини 2022 йилда узайтиришга вето қўйди. ЕХҲТнинг Украинадаги миссияси ўтган йили янгиланмаган ягона миссия бўлса-да, геосиёсий таранглик бошқа жойларда, хусусан, БМТ Хавфсизлик кенгашида ҳам ўз таъсирини кўрсатди.

SIPRI ҳисоботида айтилишича, Украинадаги уруш туфайли у ердаги музокаралар “жуда қийинлашди”. Хитой ва Россия Хавфсизлик кенгашидаги вето ҳуқуқидан фойдаланмаган бўлсалар-да, Марказий Африка Республикасидаги Minusca ва Малидаги Minusma тинчликпарвар миссиялари каби бир қанча мандатлар бўйича овоз беришда бетараф қолишди.

Баҳс мавзуси "Вагнер" ХҲК фаолияти эди. Инсон ҳуқуқларини бузганликда айбланган россиялик аскарлар 2022 йилда Африканинг ушбу давлатларида бўлган. У ерда тинчликпарвар миссияларни узайтириш бўйича музокаралар чоғида Россия Хавфсизлик кенгашида аскарлардан фойдаланишни қоралашга қарши чиқди.

Отабек Матназаров
Муаллиф Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид