Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Хитойни қирувчи самолётининг агрессив ҳаракатида айблади
Хитойнинг J-16 қирувчи самолёти Жанубий Хитой денгизи узра АҚШнинг RC-135 самолёти “олдидан” учиб ўтди, дея хабар беради АҚШ ҳарбийлари.
АҚШ Хитойни ХХР ҳарбий самолётининг Жанубий Хитой денгизи узра “ҳаддан ташқари агрессив” манёвр қилганликда айблади. 30 май, сешанба куни АҚШ армиясининг Ҳинд-Тинч океани қўмондонлиги маълум қилишича, Хитойнинг Shenyang J-16 қирувчи самолёти Американинг Boeing RC-135 разведка самолётининг “тўғридан тўғри олдидан” учиб ўтган.
Натижада АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари самолёти Хитой қирувчи самолётининг парвоз йўналишига ўти кетган. АҚШ ҳарбийлари ўз самолётларини тутиб олиш учун бундай манёврни "нопрофессионал" деб атади.
"Қўшма Штатлар халқаро қонунлар рухсат берган жойда хавфсиз ва масъулиятли тарзда парвоз қилиш, сузиб юриш ва бошқа ҳаракатларни давом эттиради, Қўшма Штатлар Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги бирлашган кучлар кемалар хавфсизлигини ҳисобга олган ҳолда, халқаро ҳаво бўшлиғида парвоз қилишни давом эттиради. Биз Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги барча мамлакатлар халқаро ҳуқуққа мувофиқ ҳаво ҳудудидан хавфсиз фойдаланишини кутамиз", - дейилади идора баёнотида.
АҚШ Мудофаа вазирлиги кеча Хитой Қўшма Штатларнинг шу ҳафта Сингапурда бўлиб ўтадиган "Шангри-Ла мулоқоти" йиллик хавфсизлик форуми давомида икки давлат мудофаа вазирлари учрашувини ўтказиш ҳақидаги илтимосини рад этганини маълум қилди. Пентагон, шунга қарамай, "Хитой Миллий-озодлик армияси билан очиқ алоқа линияларини қидиришни давом эттиришга" ваъда берди.
Мавзуга оид
23:54 / 05.07.2026
Трамп Анқарада Зеленский билан учрашиши мумкин
12:48 / 05.07.2026
АҚШ мустақиллигининг 250 йиллигини дабдаба ва мушакбозлик билан нишонлади (фоторепортаж)
05:49 / 05.07.2026
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
19:55 / 04.07.2026