Жаҳон | 09:36 / 31.05.2023
4456
1 дақиқада ўқилади

ЖССТ Украинадаги тиббиёт муассасаларига мингдан ортиқ ҳужумни қайд этди

Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тиббиёт муассасаларига 1000 та ҳужумни қайд этган. 

Фото: AA

Сешанба куни Женевада БМТ агентлиги маълум қилишича, бу ҳуманитар фавқулодда вазиятда кузатилган энг юқори кўрсаткичдир. 

Бундай ҳужумлар натижасида ўн минглаб одамлар тиббий ёрдам олиш имкониятидан маҳрум бўлади.

ЖССТ маълумотларига кўра, 2022 йил 24 февралдан бери ЖССТ томонидан тасдиқланган 1004 та ҳужумда камида 101 нафар ходим ёки бемор ҳалок бўлган ва кўплаб одамлар жароҳатланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид