6 жилдли «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» тақдимоти ўтказилди
Лотин ёзувидаги луғат ҳозирги ўзбек адабий тилида кенг истеъмолда бўлган 80 мингдан ортиқ сўз ва сўз бирикмаларини ўз ичига олган.

Фото: ЎзА
Ўзбекистон Фанлар академиясида «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» китобининг тақдимоти ўтказилди.
Лотин ёзувидаги олти жилдли луғат ҳозирги ўзбек адабий тилида кенг истеъмолда бўлган 80 мингдан ортиқ сўз ва сўз бирикмаларини, фан, техника, санъат ва маданият соҳаларига оид терминларни, бир неча шевада қўлланадиган сўзларни, баъзи тарихий ва эскирган атамаларни ўз ичига олган.
Луғатнинг янги нашри 3 мингдан зиёд янги луғавий бирликлар билан тўлдирилган. Улар ўзбек халқ шевалари, халқ сўзлашув тилидан ҳамда бошқа давлатлар билан ўзаро иқтисодий, сиёсий, маданий алоқалар натижасида ўзбек тилига хорижий тиллардан кириб келган сўзлардан иборат.
– Луғат устида икки йил давомида меҳнат қилдик, – деди филология фанлари доктори, профессор Дурдона Худайберганова. – Асосий мақсадимиз луғатдаги сўзларни бойитиш бўлди. Луғатни йиғишда иштирок этган ходимларимиз XX аср бошида жадидлар томонидан эълон қилинган бадиий адабиётларни, газеталарни ўқиб, луғатга керакли бўлган сўзларни йиғиб, ажратиб олишди. Биз бу сўзларни кўздан кечирганимизда республикамизда ҳайвонот олами ва ўсимликлар дунёси билан боғлиқ бўлган жуда кўп халқона сўзлар ҳали луғатга кириб улгурмаганини кўрдик ва ўша сўзларни луғатга киритдик.
Қайд қилинишича, луғат жуда кўп иллюстратив мисоллар билан бойитилган, сўзлар маъносининг изоҳлари такомиллаштирилган. Ўзбек тили луғавий таркибида содир бўлган маъновий ўзгаришлар кўрсатиб берилган.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«ПСЖ»нинг финалдаги ғалабасидан сўнг Парижда тартибсизликлар юзага келди
Спорт | 13:29
-
Минтақанинг хавотирли келажаги, қирғизларнинг сигаретга тақиқи ва кузатувчиларга ёпиқ Душанбе аэропорти
Жаҳон | 12:40
-
Курск областида ҳам кўприк қулади
Жаҳон | 11:21
-
NYT: Илон Маск Трампнинг сайловолди кампанияси вақтида гиёҳванд моддалар истеъмол қилган
Жаҳон | 09:00
Мавзуга оид

18:49 / 03.03.2025
Айрим хорижий сўзларни ўзбекча муқобилига алмаштириш таклиф этилди

10:31 / 18.03.2024
Хориждаги ўзбекистонликлар учун Ўзбек тили онлайн платформаси ишга туширилди

14:34 / 17.10.2022
Ўзбекчани ўрганишга ўзга миллатларда рағбат йўқми ёки ўргатишга бизда хоҳиш?

08:26 / 16.10.2021