CNN: Трамп махфий ҳужжатларни сақлаб келганини тан олди
2022 йилда ФТБ Трампнинг Флоридадаги Мар-а-Лаго мулкидан собиқ президент Оқ уйдан олиб чиқиши мумкин бўлмаган 300 дан ортиқ махфий ҳужжатларни қайтарди.
АҚШ прокуратураси собиқ президент Доналд Трампнинг Оқ уйдан олиб кетган махфий ҳужжатлардан бирини муҳокама қилгани ёзилган аудиоёзувни топди. Бу ҳақда 31 май, чоршанба куни манбаларга таяниб CNN хабар берди. 2021 йил ёзида ёзилган аудиоёзувда Трамп Эронга эҳтимолий ҳужум ҳақида Пентагоннинг махфий ҳужжати борлигини тан олган. Собиқ президент ҳужжат АҚШ Қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Марк Миллидан олинганини даъво қилган.
Трамп сайловолди кампанияси вакили CNN хабарига изоҳ берар экан, бундай «сизиб чиқиш»лар фақат «кескинликни кучайтириш»га қаратилганини айтди. «Адлия вазирлигининг президентлик сайловларига аралашуви давом этиши уятдир ва бу асоссиз терговни, АҚШ солиқ тўловчиларининг пулларини демократик сиёсий сабабларга кўра беҳуда сарфлашни тўхтатиш керак», деди у.
2022 йилда ФТБ Трампнинг Флоридадаги Мар-а-Лаго мулкидан 300 дан ортиқ ҳужжатни қайтариб олди: улардан 184 таси 15 қутида АҚШ Миллий архивлар ва ёзувлар бошқармасига январь ойида юборилган, 38 таси Трампнинг адвокати томонидан терговчиларга топширилган. 8 август куни суд рухсати билан ўтказилган тинтув пайтида 100 дан ортиқ ҳужжат топилди. ФТБ агентлари томонидан Трамп қароргоҳида топилган ҳужжатлар рўйхатига, жумладан, «ўта махфий» ва «махфий» ҳужжатлар ҳам киритилган.
Мавзуга оид
10:37 / 23.11.2024
Суд Трампнинг Сторми Дэниэлсга тўловлари бўйича иш юзасидан қарорни кечиктирди
09:56 / 23.11.2024
Трамп Сорос фонди собиқ менежерини молия вазири этиб танлади
17:48 / 22.11.2024
Трамп Пэм Бондини бош прокурор лавозимига янги номзод сифатида кўрсатди
21:00 / 21.11.2024