Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Украинага яна 300 та Vector разведкачи дронларни етказиб беради
Украина Мудофаа вазирлиги аввалроқ Германиянинг Quantum Systems компаниясига жами 138 та Vector разведкачи учувчисиз учоқ учун буюртма берган эди. Берлин томонидан молиялаштирилган янги етказиб бериш 300 та дронга тегишли бўлади.
Мюнхенда жойлашган Quantum Systems икки мақсадли разведка дронлари ишлаб чиқарувчиси Украина Қуролли кучлари учун қўшимча 300 дона ўрта масофага учувчи Vector разведкачи учувчисиз учоқларга буюртма олди. Компаниянинг 31 май, чоршанба куни чоп этилган пресс-релизида айтилишича, етказиб бериш Германия ҳукумати томонидан Киевга ҳарбий ёрдам пакети доирасида молиялаштирилади.
Бу - Quantum Systems Украина Мудофаа вазирлигидан энг янги дронларга олган учинчи буюртма: 2022 йил августида немис компаниясидан 33 та Vector тизими, 2023 йил январида яна 105 таси буюртма қилинган.
Вертикал учувчи электр дрон Vector'нинг узунлиги 1,63 метр, қанотлари кенглиги 2,80 метрни ташкил қилади. У ҳавода 120-180 дақиқагача туриши, соатига 72 км тезликка чиқиши ва 30 километргача бўлган масофада видео-кузатув ва суратга олиш ишларини олиб бориши мумкин, бу кўплаб артиллерия қисмларининг отиш масофасига тўғри келади.
Хавфсиз маълумотларни узатиш каналлари туфайли Vector жанговар миссиялар вақтида видеони ерости станцияларига реал вақт режимида трансляция қила олади.