Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канцлер Шольц Украинанинг яқин орада НАТОга киришига ишонмаяпти
Германия канцлери Олаф Шольц Украинани НАТОга аъзо бўлишга эрта таклиф қилиш аниқ кафолатланган нарса эмаслигини маълум қилди.
Германия ҳукумати раҳбари пайшанба куни кечқурун Молдовада бўлиб ўтган Европа сиёсий ҳамжамиятининг (ЕСҲ) саммитидан сўнг Украинанинг Шимолий Атлантика иттифоқига тезда қўшилиши кафолатланмаганини тушунтирди.
"Киришнинг жуда аниқ мезонлари бор", деди Шольц. Унинг сўзларига кўра, бу, хусусан, номзод мамлакатда чегара можароларининг йўқлигини ҳам ўз ичига олади.
Уруш тугаганидан кейин Украина учун бошқа хавфсизлик кафолатлари ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Германия канцлери Украина ҳужум таҳдидидан ҳимояланиб, айни пайтда барқарор бўлиши кераклигини айтиб ўтди.
Бундан ташқари, хавфсизлик кафолатларини нафақат Украина, балки ҳамма ҳам жиддий қабул қилиши керак, деди у.
Мавзуга оид
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
20:55 / 23.06.2026
Украина Қримни материк билан боғловчи кўприклардан бирини вайрон қилди
10:30 / 23.06.2026
Журналистлар: Украина урушида камида 227 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлган
16:13 / 22.06.2026