Ўзбекистон | 16:45 / 05.06.2023
13940
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Қатар саммитида иштирок этиш учун Самарқандга жўнаб кетди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қатар давлати амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний бугун давлат ташрифи билан мамлакатга келади. Олий даражадаги музокаралар Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади

Мулоқотда Ўзбекистон билан Қатар ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид