Хитой Ўзбекистоннинг 3 ҳудудида логистика маркази қурмоқчи
Жорий йилнинг 1 июнь куни транспорт вазири ўринбосари Жасур Чориев Хитойнинг Taitong International компанияси бошқаруви раиси Чу Сюан жаноблари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда томонлар мамлакат транспорт секторига тўғридан тўғри инвестицияларни жалб қилиш, шунингдек, Хитой Халқ Республикаси билан боғловчи халқаро транспорт йўлаклари жозибадорлигини оширишга қаратилган лойиҳалар юзасидан фикр алмашди.
Хорижий компания раҳбари мамлакатнинг Андижон, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида логистика марказларини барпо этиш режалари билан ўртоқлашди.
Шунингдек, Taitong International раҳбари транспорт логистика компаниялари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ниятида эканини маълум қилди
Мавзуга оид
20:52 / 02.01.2025
АҚШ ва Хитой можароси: Трамп даврида юз берадиган эҳтимоллар
17:39 / 02.01.2025
Хитой АҚШнинг 28 та мудофаа компаниясига қарши чеклов киритди
21:58 / 01.01.2025
Хитойда олтинчи авлод қирувчи самолёти синовдан ўтказилди
20:02 / 31.12.2024