Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ерости сувидан фойдаланиш миқдори ошгани маълум бўлди
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигининг барча тармоқларида сувга эҳтиёж ортиб бораётгани сабабли ер остидан сув олиш миқдори кескин ошган.
Фото: Getty Images
Ўзбекистонда марказлашган ичимлик суви таъминотининг 67 фоизи ерости сувлари ҳисобидан амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, «Ўзбекгидрогеология» раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида айтилди.
Қайд қилинишича, 2014 йилга нисбатан 2022 йилда ер остидан сув олиш миқдори республика бўйича 30 фоизга ошган бўлса, айрим вилоятларда бу кўрсаткич жуда юқори. Республика ҳудудида 97 та ерости сув кони аниқланган. Аҳоли ва қишлоқ хўжалигининг барча тармоқларида сувга эҳтиёж ортиб бораётгани сабабли ер остидан сув олиш миқдори кескин ошган.
Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сув тежовчи технологиялардан (томчилатиб, ёмғирлатиб, дискрет ва бошқалар) фойдаланилмаганда бурғи қудуқларидан фойдаланишни тақиқлаш вазифасини амалга оширади. Бу ҳақда 2022 йил 7 декабрдаги «Ерости сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарорида белгилаб қўйилган.
Мавзуга оид
22:05 / 04.04.2026
Шавкат Мирзиёев геология соҳаси ходимларини касб байрами билан табриклади
18:23 / 04.04.2026
Мирзиёев бир гуруҳ геологларни мукофотлади
07:43 / 14.01.2026
Дунёнинг 10 та ҳайратланарли геологик мўъжизаси
22:28 / 25.12.2025