Ўзбекистон | 09:24 / 06.06.2023
8341
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда стоматология клиникасидан 118 млн сўмлик тиш имплантлари ўғирланди

Тошкент шаҳрида стоматология клиникасидан ўғрилик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Фото: iStock

Яшнобод тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, номаълум шахс стоматология клиникасига эшик қулфини бузиш йўли билан кирган. 

Шундан сўнг, у 40 ёшли фуқарогa тегишли бўлган жами 5080 АҚШ доллари ва 118 200 000 сўмлик турли хилдаги стоматологик асбоблар ҳамда тиш имплантларини ўғирлаб кетган.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган 27 ёшли шахс аниқланиб, қўлга олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Мавзуга оид