Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон банки глобал иқтисодиёт ўсиши прогнозини яхшилади
Жаҳон банки Россия ялпи ички маҳсулотининг 2023 йилда 0,2 фоизга пасайиши прогнозини сақлаб қолди ва жаҳон иқтисодиёти прогнозини яхшилади.
Жаҳон банки 2023 йилда глобал иқтисодий ўсиш прогнозини январ ойида кутилган 1,7 фоиз ўрнига 2,1 фоизга яхшилади. Бу ҳақда ташкилотнинг 6 июн, сешанба куни эълон қилинган жаҳон иқтисодиёти истиқболлари ҳақидаги ҳисоботида айтилади.
Жаҳон банкининг прогнозларига кўра, иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда ялпи ички маҳсулот ўсиши бу йил 2022 йилдаги 2,6 фоизга нисбатан 0,7 фоизгача секинлашади. АҚШ иқтисодиётининг ўсиш суръати жорий йилда 1,1 фоизгача, 2024 йилда эса 0,8 фоизгача секинлашади. Еврозонада ўсиш 2022 йилдаги 3,5 фоизга нисбатан 2023 йилда 0,4 фоизни ташкил қилади. Бунинг сабаби сифатида иқтисодчилар пул-кредит сиёсатининг кескинлашуви ва энергия нархининг ошиши бўйича кечиккан таъсирни келтирмоқда.
Ривожланаётган иқтисодиётлар учун (Хитойдан ташқари) Жаҳон банки ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши ўтган йилги 4,1 фоиздан кейин 2,9 фоизни ташкил этади. Хитой ялпи ички маҳсулоти 2023 йилда 5,6 фоизга, 2024 йилда эса 4,6 фоизга ўсади, дейди таҳлилчилар.
Жаҳон банки 2023 йилда Россия ялпи ички маҳсулоти 0,2 фоизга қисқаришини башорат қилмоқда. Бу тахмин ташкилотнинг апрел ойидаги прогнозидан ўзгаришсиз қолди. Январ ойида иқтисодчилар Россия иқтисодиётининг 3,3 фоизга пасайишини башорат қилишган. 2024 йилда Россия ялпи ички маҳсулоти 1,2 фоизга, 2025 йилда 0,8 фоизга ўсиши мумкин, дея хабар беради молия ташкилоти.
Мавзуга оид
10:35 / 10.07.2026
Жаҳон банки Ўзбекистон учун энг истиқболли уч соҳани санади
08:50 / 08.07.2026
2026–2027 йилларда энг тез ўсадиган иқтисодиётлар маълум қилинди
08:43 / 06.07.2026
Дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари рейтинги эълон қилинди
21:16 / 29.06.2026