АҚШ Украинага 2 млрд долларлик ҳарбий ёрдам пакетини тайёрламоқда
АҚШ маблағлари Украина учун учириш қурилмалари ва Hawk ракеталари, шунингдек, икки турдаги илғор Patriot ракеталарини сотиб олишга сарфланади, деб ёзади Bloomberg.
9 июн, жума куни Қўшма Штатлар Украинага узоқ муддатли ҳарбий ёрдамнинг янги пакетини, жумладан, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими учун ўқ-дорилар бўйича қиймати 2 миллиард доллардан ортиқ тўплам тақдим этилишини эълон қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 8 июн, пайшанба куни кечқурун Bloomberg АҚШ маъмуриятидаги манбаларга таяниб хабар берди.
Уларга кўра, Украина хавфсизлигига кўмаклашиш ташаббуси (USAI) доирасида ажратиладиган маблағлар Hawk зенит тизими учун ракеталар ва учириш қурилмалари, шунингдек Patriot ҳаво мудофаа тизими учун икки турдаги илғор ракеталар - Lockheed Martin томонидан ишлаб чиқарилган PAC-3 ва Raytheon Technologies ишлаб чиқарган GEM-T'ни сотиб олишга йўналтирилади.
АҚШ президенти Жо Байден ва Буюк Британия бош вазири Риши Сунак 8 июн куни Вашингтонда бўлиб ўтган учрашувда мамлакатлар Украинани Россия билан урушда қўллаб-қувватлашда давом этишларини маълум қилди.
Вашингтон Москва қўшни давлатда агрессив ҳарбий ҳаракатларини давом эттирар экан, Киевга зарур маблағни беради, деди Байден. Сунак, ўз навбатида, Украина тарафдорлари Россияга Киев оладиган ёрдам тугашини кутмаслик кераклиги ҳақида аниқ ишора беришлари лозимлигини таъкидлади.
Мавзуга оид
09:00
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
08:19
Байден республикачиларни Украинага ёрдам беришга ишонтирмоқчи
21:05 / 10.11.2024
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
20:11 / 10.11.2024