Электрон ишончномани масофадан бекор қилиш имкони яратилди
Автомобил бошқариш учун my.gov.uz портали орқали расмийлаштирилган ишончномаларни шу портал орқали муддатидан олдин бекор қилиш хизмати ишга тушди.

Фото: my.gov.uz
My.gov.uz порталида “Автотранспорт бошқаруви учун жисмоний шахсларга тақдим қилинган электрон ишончномани бекор қилиш” хизмати ишга туширилди.
Порталнинг расмий каналида маълум қилинишича, энди мулкдорлар автотранспорт бошқаруви учун расмийлаштирган электрон ишончномани масофадан туриб бекор қилиш имкониятига ҳам эга.
Хизматдан фойдаланиш учун my.gov.uz порталидан олинган ишончноманинг серияси ва рақамини киритиш кифоя. Хизмат учун ҳақ олинмайди.
Бу хизмат орқали фақат my.gov.uz порталида расмийлаштирилган электрон ишончномаларни бекор қилиш мумкин. Нотариусда расмийлаштирилган ишончномаларни муддатидан олдин бекор қилиш учун нотариал идорага мурожаат қилинади.
Эслатиб ўтамиз, автомобил учун QR-кодли электрон ишончнома расмийлаштириш ўтган йили сентябрдан йўлга қўйилган эди. Бунда ундириладиган давлат божи – ишончнома 1 ойгача муддатга тузилганда 99 минг сўм, 6 ойгача муддатга тузилганда 495 минг, 3 йилгача муддатга тузилганда 990 минг сўмни ташкил этади.
Маълумот учун, 2019 йилдан бошлаб яқин қариндошларнинг автомобилини бошқариш учун ишончнома расмийлаштириш шарт эмас деб белгиланган. Бироқ, автомобилни бошқарувчи шахс яқин қариндош бўлган тақдирда ҳам у мажбурий суғурта полисида кўрсатилган бўлиши ёки суғурта автомобилни чекланмаган шахслар бошқаришини кўзда тутган ҳолда тузилиши зарур.
2023 йилги давлат дастурига асосан, йил охирига қадар my.gov.uz портали орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари сони 370 дан 570 тага кўпайтирилиши керак.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Жисмоний фаоллик саратондан ўлим хавфини 30 фоизга камайтиради — тадқиқот
Фан-техника | 01:29
-
Россияда ўзбекистонлик ишчининг бошига ичида цемент бўлган челак ташлаб юборилди
Жаҳон | 00:44
-
Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистон | 00:17
Мавзуга оид

21:28 / 22.05.2025
Тошкентда йўловчилар автобус ҳаракатига тўсқинлик қилган автомобил ҳайдовчисини жазолади

08:34 / 17.05.2025
Тошкентда 96 маротаба қоидабузарлик содир этган ҳайдовчи аниқланди

18:39 / 16.05.2025
Ўзбекистон йўлларидаги барча радар ва камералар йил охиригача тўлиқ хатловдан ўтказилади

18:04 / 16.05.2025