Ўзбекистон | 20:52 / 10.06.2023
16412
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда ўқитувчини калтаклаганлар жазоланади – Комил Алламжонов

Учтепа туманидаги 62-сонли мактабнинг информатика фани ўқитувчисини калтаклашда иштирок этганлар қонун олдида жавоб беради.

Фото: Facebook / k.allamjonov

Президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Комил Алламжонов Тошкент шаҳри, Учтепа туманидаги 62-сонли мактаб информатика фани ўқитувчисининг калтакланиши билан боғлиқ ҳолатни қоралади.

Унинг сўзларига кўра, айбдорларни жазолаш бўйича ҳуқуқ-тартибот органларига керакли кўрсатмалар берилган.

«Тошкент шаҳар, Учтепа туманидаги 62-сонли мактабнинг информатика фани ўқитувчисини калтаклашда иштирок этган кимки бўлса, уларнинг барчаси қонунда белгиланган тартибда қаттиқ жазоланади. Бу бўйича ҳуқуқ-тартибот органларига керакли кўрсатмалар берилди. Валломати бўлса ҳам ўқитувчини хафа қилишга хеч кимнинг ҳаққи йўқ», деди Алламжонов.

8 июнь куни Тошкент шаҳри, Учтепа туманидаги 62-сонли мактаб информатика фани ўқитувчиси мактаб ўқувчиси ва унинг оила аъзолари томонидан калтаклангани маълум бўлди. Жанжал оқибатида жароҳатланган ўқитувчи «тез ёрдам» машинасида шифохонага олиб кетилган. Аниқланишича, келишмовчилик дастлаб ўқувчиларнинг ўқитувчига қилган беҳурматлиги оқибатида юзага келган.

Ҳолат юзасидан ИИБ суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид