Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чиноз туманида 36 ёшли аёлни электропоезд босиб кетди
Транспорт прокуратураси маълумотига кўра, аёл эпилепсия касаллигига чалингани ва бир неча марта уйидан чиқиб кетиб қолгани аниқланган.
Тошкент вилоятининг Чиноз туманида электропоезд 36 ёшли аёлни босиб кетди. Ижтимоий тармоқларда ҳодиса оқибатида аёл иккига бўлиниб кетгани акс этган видео тарқалган.
Транспорт прокуратураси маълум қилишича, 4 июн куни соат 06:20 да Ховос—Тошкент йўналишидаги 6453-сонли шаҳарлараро электропоезди Чиноз—Олмазор бекатлари оралиғида ҳаракатланиб ўтаётган вақтида 1987 йилда туғилган аёл М.С.ни уриб юборган. Оқибатда у воқеа жойида вафот этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, М.С. эпилепсия касаллигига чалингани ва бир неча марта уйидан чиқиб кетгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳозирда Тошкент транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:27 / 22.05.2026
Бекободда “бангихона” ташкил қилган жиноятчилар фош этилди
08:26 / 16.05.2026
Тошкент вилоятида 5 килодан ортиқ “опий” мусодара қилинди
07:34 / 05.05.2026
Угом дарёси давлат гидрологик табиат ёдгорлиги деб эълон қилинди
10:57 / 27.04.2026