Жамият | 17:46 / 11.06.2023
42286
1 дақиқада ўқилади

Зангиотада Spark Damas билан тўқнашди. Бир киши ҳалок бўлган

ЙТҲ оқибатида 8 киши вафот этгани ҳақида тарқалган маълумот тасдиқланмади, амалда 8 киши тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Фото: Видеодан кадр

9 июн куни Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудидан ўтган М-34 Тошкент-Душанбе автомобил йўлида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Spark автомобили ҳайдовчиси ҳаракат давомида бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши тарафига чиқиб кетган ва шу йўналишдаги Damas билан тўқнашган. ЙТҲ оқибатида йўналишдаги 3 та автомобил техник шикастланган.

Мазкур ЙТҲ оқибатида 8 киши вафот этгани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумот ўз тасдиғини топмаган.

Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида Spark ҳайдовчиси вафот этган. 8 киши турли тан жароҳатлари олиб, шифохонага юборилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид