Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Хоразмда газ-поршенли электр станцияси қуради
Президентнинг “Хоразм вилоятида электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Нidro Enerji Elektrik Uretim Sanayi A.Ş. (Туркия) компанияси билан Хоразм вилоятида қуввати 174 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуриш инвестиция лойиҳасини амалга ошириши режалаштирилган.
Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мақсадида инвестор томонидан Odaş Enerji СА МЧЖ (лойиҳа компанияси) ташкил этилган.
Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан инвестиция битими ва электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда кўрсатилган шартларга мос келадиган ер участкаси Давлат активларини бошқариш агентлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан ажратилган 7 гектар ер майдонини Odaş Enerji СА МЧЖга инвестиция лойиҳасини амалга ошириши учун 25 йил муддатга нол ставка асосида тўғридан тўғри ижара шартномаси расмийлаштиришни таъминлайди.
Давлат активларини бошқариш агентлиги агентликка ажратилган 4,7 гектар суғориладиган экин ер майдонлари бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига ўрнига тенг қийматли янги ерларни ўзлаштириш учун сарфланиши лозим бўлган маблағни ундиришдан озод қилинади.
Мавзуга оид
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
09:23 / 28.04.2026
«Урганч-1» сув кўтарувчи насос станцияси янгиланади – Саида Мирзиёева
21:46 / 27.04.2026
Саида Мирзиёева Хоразмда президент қарорлари ижросини ўрганди
10:15 / 17.04.2026