Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хивада Халқаро этноспорт фестивали ўтказилади
Тадбир 7-10 сентябрь кунлари ташкил этилади.
«Хива шаҳрида Халқаро этноспорт фестивалини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Унга кўра, фестивал 2023 йил 7–10 сентябрь кунлари Хива шаҳрида ўтказилади.
Фестивални ўтказиш тартиби бўйича низомга кўра, тадбир ҳар 2 йилда бир марта ўтказилади.
Фестиваль доирасида, жумладан, қуйидагилар ташкил этилади:
- спортчилар иштирокида халқаро мусобақалар;
- икки босқичли миллий ош пишириш чемпионати;
- наққошлик ва каштадўзлик санъати кўргазмаси;
- кулолчилик маҳсулотлари кўргазмаси;
- ўзбек, форс, араб, рус тилларида нашр этилган адабиётлар намойиши.
Фестиваль доирасида халқаро мусобақа ғолиб ва совриндорлари медаль ва дипломлар билан тақдирланади.
Шунингдек, спорт тадбирлари иштирокчилари орасидан «Энг ёш иштирокчи», «Мухлислар эътирофига сазовор бўлган энг яхши спортчи», «Фахрий спортчи» каби номинациялар бўйича совриндорлар аниқланиб, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши назарда тутилган.
Мавзуга оид
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
11:00 / 12.06.2026
Ўзбекистонда ҳар йили “Очиқ туризм мавсуми” дастури ўтказилади
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:50 / 03.06.2026