Ўзбекистон | 12:26 / 13.06.2023
4516
1 дақиқада ўқилади

НАТО бош котиби Швеция июлда альянсга қўшилиши мумкинлигини билдирди

НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг айтишича, Швеция июль ойида, ташкилотнинг Вилнюсда бўлиб ўтадиган саммити вақтида иттифоққа қўшилиши мумкин. Бу ҳақда у PBS телеканалига берган интервьюсида айтди.

Фото: AP

«Ишончим комилки, Швеция НАТОнинг тўлақонли аъзоси бўлади. Ва бу келаси ой (11-12 июль) Вилнюсда ўтадиган НАТО саммити вақтида рўй бериши мумкин, аммо мен бунга кафолат бера олмайман», деди бош котиб. 

Унинг сўзларига кўра, Швеция НАТО бўйича ҳамкор мақомини олган ҳолда, ташкилот тузилмасига тобора кўпроқ интеграциялашиб бормоқда, бироқ тўлиқ ратификация зарур. Столтенбергнинг қайд этишича, Швеция имкон қадар тезроқ Шимолий Атлантика иттифоқига аъзо бўлиши учун барча саъй-ҳаракатлар қилинмоқда. 

4 июнь куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашувдан сўнг Столтенберг Швеция НАТОга аъзо бўлиш учун Анқаранинг барча шартларини бажарганини маълум қилди. 

Аввалроқ Швеция ҳарбий разведкаси ва хавфсизлик хизмати раҳбари Томас Нилссон Россия Швециянинг Шимолий Атлантика альянсига киришига турли тўсиқлар яратаётгани ҳақида фикр билдирган эди. 

Мавзуга оид