Жаҳон | 12:13 / 13.06.2023
8504
2 дақиқада ўқилади

Покистон давлат вазири: Россия нефтига тўлов юанда амалга оширилди

Мусадиқ Маликнинг айтишича, Карачига етказиб берилган Россия нефтига Хитой валютасида тўланган, деб хабар ёзмоқда Reuters.

Фото: Reuters

Покистон жорий йил бошида Исломобод ва Москва ўртасида имзоланган келишув доирасида 11 июн куни Карачига етказиб берилган арзонлаштирилган Россия нефтига АҚШ долларида эмас, балки Хитой валютасида тўлаган. Бу ҳақда Покистон давлат нефт вазири Мусадиқ Малик Reuters агентлиги билан телефон суҳбатида маълум қилди.

“Тўлов юанда амалга оширилди”, деди у тижорат тафсилотларини, жумладан нарх ёки олинган чегирма ҳажмини ошкор қилмасдан.

Бу Россия Федерацияси билан ҳукуматнинг биринчи нефт келишувидир, деб ёзади Reuters. Апрел ойида харидлар ҳажми 100 минг тоннани ташкил этди, шундан 45 минг тоннаси Карачи портига етказилди, қолган қисми ташиш жараёнида. Покистон Urals экспорт нефт аралашмасининг Россия маркасини олди, деди вазир.

Покистон иқтисодий инқирозга юз тутмоқда ва ташқи қарзи бўйича жиддий тўлов баланси муаммосига дуч келмоқда, дея қайд этади Reuters. Унга кўра, Марказий банкдаги валюта захиралари назорат остидаги импортнинг ойлик ҳажмини қоплашга етади. Молия етишмаслиги фонида чегирмали битим Исломободда расмийлар фойдасига ишлайди, деб ёзади агентлик. Бундан ташқари, Покистон ҳукумати доллардаги ҳисоб-китобларни четлаб ўтиб, Россия, Афғонистон ва Эрон билан бартер савдони мақсад қилган, дейди журналистлар.

Мавзуга оид