Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 11:25 / 14.06.2023
10618
2 дақиқада ўқилади
Агросаноат мажмуи устидан назорат инспекциясига қўшимча ваколатлар берилди
Фото: Kun.uz
Президент томонидан “Маъмурий ислоҳотлар доирасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон имзоланди.
2023 йил 10 июндан бошлаб:
- Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясига қонунчилик талабларини бузиш ҳолатлари бўйича маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазоларни қўллаш ҳуқуқи берилмоқда;
- инспекция томонидан мулкчилик шаклидан қатъи назар қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан амалга ошириладиган назорат тадбирлари, истисно тариқасида, текширувларнинг "Ягона давлат назорати" ахборот тизимида рўйхатга олинмаган ҳолда амалга оширилади.
2024 йил 1 октябрдан бошлаб экспорт қилинадиган карантин остидаги маҳсулотларни зарарсизлантириш (фумигация) функцияси хусусий секторга ўтказилмоқда.
Ҳужжат билан:
- Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишлари;
- Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг тизимидаги бошқа ташкилотларнинг таркибий тузилмаси;
- вазирлик ва унинг тизимидаги ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш бўйича чоралар;
- 12 та асосий йўналиш бўйича 42 та банддан иборат қишлоқ хўжалиги соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланмоқда.
Мавзуга оид
17:55 / 13.01.2026
Иссиқхоначилик соҳаси қайта кўриб чиқилади. Бунинг учун Лойиҳа офиси очилмоқда
13:23 / 10.01.2026
Ҳудудлар рейтинги: озиқ-овқат ишлаб чиқаришда Тошкент шаҳри етакчи бўлди
16:52 / 02.01.2026
Эртанги кун технологияси – бугун. Супер замонавий 5-авлод иссиқхонасига саёҳат
15:20 / 27.12.2025