Ўзбекистон | 18:19 / 14.06.2023
8109
2 дақиқада ўқилади

Туркманистонда сигарета контрабандаси учун Ўзбекистон фуқароси ушланди

28 ёшли Акбар Машарипов 110 қути сигарета билан қўлга тушди. Унинг юк машинаси ҳам, товарлар ҳам мусодара қилинди.

Фото: Turkman.news

Май ойи бошида Ўзбекистон фуқароси Акбар Машарипов Туркманистоннинг «Дошўғиз» назорат-ўтказиш пунктида қўлга олинган. Унинг юк машинасидан контрабанда сигареталарнинг катта партияси топилган. Бу ҳақда Turkmen.news хабар берди.

28 ёшли Машарипов 110 қути сигарета билан ушланган. Унинг юк машинаси ҳам, товарлар ҳам мусодара қилинган.

Машариповнинг Тошкентдаги ота-онаси унга адвокат ёллаган, бироқ ҳимоячи у билан боғлана олмаяпти. Ота-онаси ҳам Туркманистонга боролмайди: уларга виза берилмаяпти.

Туркманистонда давлат 2025 йилгача чекишдан бутунлай воз кечиш стратегиясига амал қилмоқда. Мамлакатда сигаретанинг бир қутиси қиймати 3 АҚШ долларидан ошади. Маҳсулот асосан Ўзбекистон, Эрон, Туркия ва Қозоғистондан савдогарлар томонидан олиб кирилади.

Туркманистонда сигарета контрабандаси учун қамоқ жазоси хорижликлар учун ғайриоддий ҳол эмас. 2015-2016 йилларда қозоғистонлик юк ташувчи Эрик Супушев шундай айблов билан бир йил қамоқда ўтирган. Озодликка чиқиб, ватанига депортация қилинганидан сўнг у туркман колонияларида маҳбусларнинг ҳуқуқлари қандай поймол этилаётгани ҳақида гапириб берган эди.

Мавзуга оид