23:07 / 15.06.2023
9059

Беларусда марҳумларга нисбатан иш очиш ва суд қилишга рухсат берилди 

Жиноят иши даъво муддати белгиланмаган ўта оғир жиноятлар бўйича очилади. 

Фото: AP

Беларусда марҳумларга нисбатан жиноий иш қўзғатишга ва уларни суд қилишга рухсат берилди. Шу ҳақдаги қонун лойиҳаси Вакиллар палатаси - мамлакат парламентининг қуйи палатаси томонидан қабул қилинди. 

Қонун лойиҳаси билан Жиноят кодексининг жиноят ишини қўзғатиш имкониятини истисно этувчи ҳолатлар тўғрисидаги моддага ўзгартиришлар киритилади. 

Жиноят иши даъво муддати белгиланмаган ўта оғир жиноятлар бўйича очилади.  

Улар:

- тажовузкор урушга тайёргарлик кўриш ёки олиб бориш;

- терроризм;

- геноцид;

- экоцид;

- уруш қонунлари ва урф-одатларини бузиш. 

Беларус қонунчиларига кўра, булар «Улуғ Ватан уруши ва урушдан кейинги даврда Беларус халқига нисбатан геноцид ҳолатларини ҳар томонлама, тўлиқ ва холис ўрганиш, уни амалга оширишда иштирок этган шахсларни аниқлаш ва уларни жиноий жавобгарликка тортиш бўйича қўшимча чора-тадбирлардир». 

Судларда марҳумнинг «розилигидан қатъий назар» қариндошлари вакиллик қилади.

Top